Таъкидлаш жоизки, «PATWA» ҳар йили дунёдаги энг йирик саёҳат ярмаркаси ҳисобланган «ITB Berlin» («Internationale Tourismus-Börse Berlin») доирасида «PATWA International Travel Awards» тадбирини ташкил этади. Тадбирда 7 мингдан ортиқ журналист, экспонент ва 180 мамлакатдан сайёҳлик соҳасидаги мутахассислар иштирок этди.
«PATWA International Travel Awards» мукофоти авиация, меҳмонхоналар, сайёҳлик агентликлари ва операторлари, сайёҳлик йўналишлари, давлат идоралари, вазирликлар, хизмат кўрсатувчи провайдерлар каби туризмни ривожлантиришда иштирок этган шахслар ва ташкилотларга берилади.
Маълумот учун, 7–9 март кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган «ITB Berlin» туризм кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.