МАГАТE делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

    Энергетика 13 октябр 2020 516

    Жорий йил 12 октябрда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов МАГАТE Бош директори ўринбосари ва Кафолатлар департаменти раҳбари Массимо Апаро бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди.

    Томонлар Ўзбекистон ва Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

    2019 йил август ойида Ўзбекистонда МАГАТE билан ҳамкорликнинг 25 йиллиги кенг нишонланди. Мазкур ҳамкорлик 2018 йилда Ўзбекистонда атом энергиясидан фойдаланиш ва Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги («Ўзатом») ташкил этилганидан буён янги босқичга кўтарилди.

    Жаноб Апаро хавфсизлик масалалари бўйича МАГАТEЭ ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро самарали алоқалар мавжудлигини ва ядровий дастурни ишлаб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинишини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатнинг мажбуриятлари янада ошишини таъкидлади ва бунинг учун семинарлар ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш орқали тўлиқ ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. МАГАЭ ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

    МАГАТE делегацияси Ўзбекистоннинг ядро технологияларини ривожлантириш борасидаги сиёсатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигига ишонч билдириб, бу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва қадамларни алоҳида таъкидлади.

    Шунингдек, Ўзбекистон мамлакатда ядро энергияси бўйича миллий дастурни ишга тушириш билан барча халқаро мажбуриятларни бажаришга интилаётгани қайд этилди.

    Хусусан, мамлакатимизда илк атом электростанцияси қурилиш лойиҳаси доирасида МАГАТE билан мазкур лойиҳа учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди.

    Лойиҳага алоқадор «Ўзатом» агентлиги, вазирлик ва идоралар ходимлари МАГАТE томонидан Вена шаҳридаги штаб-квартирада, шунингдек АҚШ, Россия, Руминия, Чехияда ва бошқа мамлакатларда ташкил этилган ўқув семинарлари ва тренингларда иштирок этди. Семинарлар ва тренинглар АЭС қурилиши учун жой танлаш ва уни қуриш, ядро соҳасига доир қонунчиликни ривожлантириш, объектларни физик жиҳатдан ҳимоя қилишни таъминлаш, кадрлар тайёрлаш ва бошқа қатор йўналишлар билан боғлиқ масалаларга бағишланди.

    МАГАТE билан техник кооперацияда 2022-2023 йилларга мўлжалланган кадрлар салоҳиятини ошириш ва қурилиши режалаштирилаётган атом электростанцияси учун ядро инфратузилмасини яратиш бўйича дастур ишлаб чиқилди.

    Қайд этиш жоизки, Тошкентга ташриф асносида МАГАТE делегацияси шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтида бўлди, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев билан учрашув ўтказди. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Ғуломов билан музокаралар ўткизилиб, ядро материаллари кафолатлари масалалари муҳокама қилинди.

    Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates