Маҳалла тизимига илғор тажриба ва лойиҳалар татбиқ этилмоқда

    Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги дунёнинг етакчи давлатлари билан ҳамкорлик қилиб, амалиётда илғор тажрибаларни қўлламоқда.

    Ҳаннс Зайдел жамғармасининг (Германия) Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар фикримиз далилидир.

    Яқинда ушбу ҳамкорлик доирасида агентлик директорининг биринчи ўринбосари Мухтор Шоназаров ва жамғарманинг Марказий Осиё бўйича лойиҳа координатори жаноб Макс Георг Маер билан учрашувида ўзаро самарали келишувларга эришилди.

    Биринчи: “Ўзбекистонда маҳалла: кеча – бугун – эртага” мавзусида таҳлилий ишланмаларни ҳаётга жорий этиш, маҳалла тизимини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон маҳаллаларида амалга оширилаётган чора-тадбирларни такомиллаштиришга қаратилган 5 йиллик концепция ва стратегияни ишлаб чиқишга киришиш.

    Бунинг учун немис эксперт-мутахассислари пилот лойиҳа сифатида белгиланган ҳудуддаги маҳалла тизимини ўрганган ҳолда, уни янада ривожлантириш бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқади. Кейинчалик бу таклифлар асосида тегишли вазирлик ва идоралар таркибида Ишчи гуруҳ шакллантирилиб, маҳалла тизимини самарали йўлга қўйиш юзасидан ҳамкорликда махсус концепция ва стратегия ишлаб чиқилади.

    Иккинчи: ҳар 6 ойда “Ўзбекистондаги маҳаллалар” мавзусида зарур ислоҳотлар юзасидан давра суҳбатлари йўлга қўйилиб, таклифлар киритиб борилади (янги қонун ҳужжатлари, маҳаллалар муваффақиятли фаолиятининг яхши намуналари, савол-жавоблар ва бошқа).

    Учинчи: Бавариянинг маҳалла тизими модели асосида маҳаллаларни бошқариш бўйича қўлланмаларни ишлаб чиқиш (қонунчилик, бюджет, таъминот ва бошқа) ишлари йўлга қўйилади.

    Тўртинчи: “Германия ҳудудларида ўзини ўзи бошқариш ташкилотлари” борасидаги немис қўлланмалари ўзбек тилига таржима қилиниб, мамлакатимиздаги маҳалла тизими фаолиятига алоқадор вазирлик ва идоралар вакилларига тақдим этилиб борилади.

    Бешинчи: маҳаллаларда фаолият юритаётган маъсул ходимлар билим ва малакаларини ошириш мақсадида узоқ муддатли ўқув дастурларини ишлаб чиқиб, энг фаол иштирокчиларни Бавариядаги маҳаллалар тизимини ўрганиш учун хизмат сафарига юбориш чоралари кўрилади.

    Умуман олганда, Ҳаннс Зайдел жамғармаси билан бу каби ҳамкорлик ва самарадор лойиҳаларни биргаликда ҳаётга татбиқ этиш амалиёти маҳалла тизимини янада ривожлантириш ва аҳоли турмуши фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади. Чунки бугунги кунда Германия маҳаллаларидаги жорий амалиёт ўзини тўла оқлаб, аҳоли бандлиги ва даромад манбаи юқорилигини таъминлаётгани билан эътиборлидир.

    Маълумот учун: Ҳаннс Зайдел жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси иш бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмади. Шунга қарамай мазкур жамғарма ваколатхонаси мамлакатимизда маҳаллий ва давлат бошқаруви соҳасида фаолият юритаётган ёш раҳбар кадрларни Германиянинг илғор тажрибаси асосида малакасини ошириш, қайта тайёрлаш орқали профессионал давлат хизматчисини тайёрлаш вазифасини беғараз амалга оширишда фаол иш бошлаган.

    Жамғарма Ўзбекистондаги фаолиятини маҳаллалар кесимида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиб келади. Жумладан, жамғарма ташаббуси ва кўмаги билан ўтган йили Ўзбекистон делегациясининг Германияга ташрифи ташкил этилиб, бу мамлакатдаги маҳалла институти фаолияти кенг ўрганилди.

    Бугунги кунда Ҳаннс Зайдел жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ва бошқа бир қатор давлат бошқаруви тузилмалари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates