Маҳалла тизимини рақамлаштириш йўлида муҳим ҳамкорлик

    Куни кеча БМТ Тараққиёт дастури Япония Ҳукуматининг молиявий ёрдамида аҳолининг ҳимояга муҳтож гуруҳларини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган рақамли инфратузилма ва хизматларни яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига техник кўмак кўрсатди.

    Вазирликка тақдим қилинган 100 та ноутбук ва роутерлар маҳалла идоралари ходимларига ҳужжат юритиш тизимига янгича ёндашувлар, механизмларни жорий қилиш, шу орқали одамлар ҳаётини яхшилашга имкон беради.

    Бу тизимнинг афзаллиги нимада?

    Коронавирус пандемияси бутун дунёда рақамлаштириш учун катализатор вазифасини ўтади. 2020 йилда 22 фоиздан ортиқ мамлакатлар электрон давлат бошқаруви бўйича ўз тизимларини такомиллаштирди. Онлайн иш тарзига ўтиш ва ижтимоий масофа сақлаш қоидалари жорий этилиши аҳолига хизматларни масофадан кўрсатишни талаб қилди. Натижада давлат хизматларида ёндашувларни кескин ўзгартиришга мажбур бўлинди.

    Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, одамлар қоғозбозлик ва коррупцияни камайтиришдаги, давлат хизматларини тақдим қилишни тезлаштиришдаги ўзгаришларни ҳис этиши керак. Бунинг учун барча даражадаги ижрочи раҳбарлар рақамлаштиришни ўз кундалик вазифасига киритиши талаб қилинади.

    Давлат хизматлари пандемия шароитида бошқа даврларга нисбатан янада самаралироқ ишлашни давом эттириши лозимлигини инобатга олинса, мамлакатлар ўз рақамли инфратузилмаларини ривожлантиришни давом эттириши ҳамда фуқароларни ундан фойдаланишга ўргатиши замон талабидир.

    Ўзбекистонда ҳам вазирлик ва фуқароларнинг маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идоралари орасида ахборот алмашинувини тартиблаштириш, маълумотларни қайта ишлаш вақтини қисқартириш, шу орқали давлат хизматлари кўрсатишни тезлаштириш учун электрон ҳужжат юритиш тизими жорий қилинди. Ушбу тизим бугунги кунда 100 та маҳаллада ишга туширилган бўлиб, маҳалла қўмиталари маъмуриятларининг кундалик ишларида синовдан ўтказилади.

    Бундан ташқари, фуқароларни, шу жумладан, зўравонликдан азоб чеккан аёлларни, малака ошириш ва мақбул иш топишда ёрдамга муҳтож ишсиз аҳолини ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича вазирликнинг техник имкониятларини кенгайтириш учун ягона маълумотлар базаси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу тизим қарорларни қабул қилиш бўйича ўрнатилган механизм томонидан фойдаланиш учун маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади. Шу орқали энг эҳтиёжмандларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун устуворлик тартибини аниқлашга кўмак беради. Маълумотлар базасидаги ахборот, шунингдек, қўшимча йўналишлар бўйича таҳлил ўтказиш учун бошқа давлат муассасаларига тақдим қилинади.

    Янгиланган рақамлаштиришнинг биринчи босқичида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг расмий веб-сайти ишлаб чиқилди. Вазирлик фаолияти тўғрисида маълумотлар ҳамда тегишли янгиликлар, ҳужжатлар жойлаштирилган мазкур веб-сайт маълумот ва ёрдам олишга қизиқиш билдирган фуқаролар билан алоқани, ўзаро муносабатни яхшилашга ёрдам беради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates