Маҳаллаларда ифторлик дастурхонлари ёзиляпти

    Ижтимоий ҳаёт 30 март 2023 2661

    Рамазон ойи нафақат ибодат, яратганнинг ажру савобларига эришиш, балки хайру саховат, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамловчи муборак ойдир.

    Президентимизнинг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори, унда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Сирдарё вилоятидаги 239 та маҳаллада эҳтиёжманд, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар вакиллари, рўзадорлар иштирокида меҳр-мурувват, саховат тадбирлари амалга ошириляпти.

    Жумладан, Сирдарё, Ховос, Сайхунобод, Гулистон, Сардоба туманлари ҳамда Ширин ва Янгиер шаҳридаги маҳаллаларда ёзилган ифторлик дастурхонига «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», ягона ижтимоий ҳимоя реестрида турган икки мингдан зиёд фуқаролар таклиф этилди.

    Файзли дастурхон атрофида кечган суҳбатлар жараёнида Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида сўз юритилди. Юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғорларимизга барака тилаб дуолар қилинди.

    Бу каби хайрия тадбирлари, ифторлик маросимлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги маҳаллаларда давом этяпти, деб хабар беради Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates