Ўзбекистон Республикаси делегацияси Тожикистон Республикасидаги халқаро парламент конференциясида иштирок этяпти

    Жорий йил 10-11 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида “Тожикистон Республикаси Конституциясига 30 йил” мавзусидаги халқаро парламент конференцияси бўлиб ўтяпти.

    Мазкур халқаро анжуман парламентлараро ҳамкорлик ва мулоқотни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.

    Конференция ўтказилишидан мақсад конституциявий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда миллий ва халқаро тажрибаларни қиёсий таҳлил этишдан иборатдир.

    Шу билан бирга, миллий ва жаҳон конституциявий тараққиётида глобал жараёнларнинг моҳиятини аниқлаш ҳамда жамиятда конституциявий қадриятларни илгари суриш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ҳам кузда тутилган.

    Анжуманда Марказий Осиё давлатлари, Россия Федерацияси, Эрон, Беларусь, Озарбайжон ҳамда Арманистон давлатларининг парламентлари раҳбарлари иштирок этяпти.

    Конференция доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан парламентлар раҳбарлари ўртасида кўп томонлама учрашув бўлиб ўтди.

    Мазкур учрашувда Сенат Раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстона алоқалар кенгайиб бораётгани, шу жумладан парламентлараро ҳамкорлик янада ривожланаётганлигини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Анжуман ўз ишини эртага давом эттиради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates