Шаҳрисабз давлат педагогика институтида тил байрами муносабати билан халқаро конференция бўлиб ўтди

    Шу йилнинг 21 октябр куни Шаҳрисабз давлат педагогика институтида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги ҳамда “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан “Ўзбек тилини она тили ва хорижий тил сифатида ўқитишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

    Конференцияни очиб берган институт ректори Серзод Нематов ўз нутқида ўзбек тилини давлат тили сифатида нафақат миллий ўзлигимизни сақлашдаги ўрни, балки давлат бошқаруви, таълим, илм-фан, маданият соҳаларида кенг қўлланилиб, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшаётганини эътироф этди ва барчани бугунги байрам билан табриклади.

    Ушбу конференцияда юртимизнинг олий таълим муассасаларидан профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар, магистрлар, шунингдек, Зоом платформаси орқали хорижлик мутахассислар, хусусан, Москва давлат лингвистика университетидан Беғам Холмоновна, Қозоғистон Республикаси, Жумабек Ташенев университетидан Шаҳло Джамоловна, Туркия Республикаси, Едитепе Университетидан Бабак Жаваншир, Озарбайжон Миллий Билимлар Академиясининг Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институтидан Алмаз Улвий ўз маърузалари билан иштирок этди.

    Шунингдек конференция давомида Ўзбек тилини ўқитишнинг замонавий усуллари, хорижий талабаларга Ўзбек тилини ўргатиш тажрибалари, она тилимизни халқаро миқёсда танитиш масалалари бўйича фикр алмашдилар.

    Конференция сўнгида “Қадринг баланд бўлсин она тилим” мавзусида ўтказилган иншолар танлови ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates