Мажбурий суғуртанинг қандай турлари жорий этилади

    Молия 7 март 2024 747

    2024 йил 1 мартда Ўзбекистон Республикаси Президент томонидан ПҚ-108-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

    Мазкур ҳужжатга мувофиқ 2024 йил 1 сентябрдан:

    - суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади;

    - суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади;

    Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурталовчилар рейтингини юритади ва ОАВда эълон қилиб боради.

    Суғурталовчиларнинг табақалаштирилган устав капитали миқдорлари тасдиқланяпти.

    Ҳужжат билан:

    - суғурта қилдирувчиларни (жабрланувчиларни) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш;

    - бакалавриатда “суғурта иши” йўналиши бўйича ўқиш муддатини 4 йилдан 3 йилгача қисқартириш таклифини киритиш;

    2025 йил 1 январга қадар босқичма-босқич қуйидагиларни жорий этиш:

    - юридик шахсларнинг кўчмас мулкини табиий ва техноген офатлардан мажбурий суғурта қилиш тизимини;

    - такафул тамойилларини ва маҳсулотларини жорий этиш;

    - юклатилган суғурта турларини кенгайтириш.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 4 апрелдан кучга киради, деб хабар беради “Norma”.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates