Маккада ўзбек тилини янада ривожлантириш ва уни халқаро тилга айлантириш масалалари муҳокама қилинди

    21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Макка шаҳридаги «Hotel Makkah by Millennium» меҳмонхонасида ватандошлар иштирокида маърифий тадбир ўтказилди.

    Иштирокчиларга Ўзбекистонда ўзбек тилининг мавқеини мустаҳкамлаш, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил сўзлаб берилди.

    Бу борада хориждаги кўплаб университетларда ўзбек тили марказлари ташкил этилгани ва чет мамлакатларда ўзбек тилини ўрганишга қизиқувчиларнинг сони йил сайин ортиб бораётгани қайд этилди.

    Таъкидланганидек, ҳозирги кунда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 60 миллиондан ошди, хорижий давлатлардаги 50 дан ортиқ олий ўқув юртида ўзбек тили ўргатилмоқда.

    Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган асли ўзбек бўлган бухорийлар диаспораси вакиллари миллатимиз аслини акс эттирувчи ўзбек тилини эъзозлаш, жамиятдаги мавқеини юксалтириш ҳамда ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш долзарб вазифага айланиб бораётганини қайд этдилар.

    Бўлиб ўтган учрашув якунида Саудия ҳудудида ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш, диаспора вакиллари фарзандларининг миллий тилимизни мукаммал эгаллаши учун махсус курслар ташкил этиш ва уларни зарур адабиётлар билан таъминлашга келишиб олинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates