Мактаб битирувчилар орасида грантга кирганлар сони деярли 2 баробарга ортди

    Таълим 13 сентябр 2021 2242

    ОТМга ҳужжат топширган мактаб битирувчиларининг сони ошмаган бўлсада, грантга кирганлар сони деярли 2 баробарга ортди ва умумий квотанинг 75 фоизига етди, деб ёзади халқ таълими вазири ўзининг телеграмдаги саҳифасида.

    "Бу албатта жойлардаги фидоий педагогларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Уларнинг барчаларини ушбу натижа билан табриклаб ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

    Мактабларнинг натижага ишлашга ҳаракати яхшилангани ҳамда вариатив ўқув синфларини жорий қилинганининг натижаси бу йил яққол кўринди. Бу эса бу йилги битирувчиларимиз бошқа абитуриентларга қараганда яхшироқ тайёрланганидан далолатдир. Бошқа абитуриентларда ҳам репетитор ёки ўқув курсларига қатнаш имкониятлари деярли бир хил бўлган, лекин натижа мактаб битирувчиларида яхшироқ бўлди.

    Умуман натижа кўрсатмаган мактаблар раҳбарларига қатъий чоралар кўрилганига, уларнинг сони ўтган йили уч баробарга камайган эди. Ҳали нодавлат ва халқаро ОТМлар ҳужжатлар қабул қилаётганини инобатга олиб, бу йилги қизил мактаблар натижаларини октябрь ойида эълон қиламиз", дея ёзади Ш.Шерматов.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates