Мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш тизими жорий қилинади  

    Таълим 26 декабр 2023 1397

    Ҳукумат қарори (681-сон, 25.12.2023 й.) билан Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга менежерлик сертификатини электрон бериш тизими жорий қилинади.

    Низомга мувофиқ, мактабларга фаолият юритаётган директорлар ҳар 5 йилда бир маротаба менежерлик сертификатини олиши талаб этилади.

    Бунда сертификатга эга директорлар уни олгандан 3 йил давомида малака ошириш курсларидан озод этилади.

    Номзодлар махсус портал орқали электрон рўйхатдан ўтади ҳамда ўқув курсида ўқиш учун ариза топширади.

    Аризалар ҳар ойнинг 5-санасигача (июль–август ойлари бундан мустасно) қабул қилинади.

    Ўқув курслари 20-30 нафар тингловчидан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади.

    Ўқув курсларининг давомийлиги 144 соатни ташкил этиб, 1 ой давомида ўқитилади.

    Номзодларнинг ихтиёрий танлови асосида ўқув курслари ишлаб чиқаришдан ажралган ёки ажралмаган (масофавий, онлайн) ҳолда ташкил этилиши мумкин.

    Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган номзодлар сертификат бериш бўйича якуний синовларга қўйилади.

    Директорларнинг ўқиш даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва амалдаги ўртача иш ҳақи миқдорлари сақлаб қолинади.

    Мазкур тартиб қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

    • Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар;
    • жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари;
    • санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари;
    • ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар;
    • алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар.

    2024 йил 1 сентябрдан менежерлик сертификатига эга қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади:

    • мактаб директорларига – 50 фоиз;
    • мактаб директори ўринбосарларига – 30 фоиз.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates