Мактабда электрон кундалик: қандай асосларда ота-оналар хусусий компания ҳисоб-рақамига тўлов қилиши керак?

    Таълим 24 ноябр 2020 11548

    Электрон кундалик учун обуна мавзуси ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. АОКАда ўтган брифингда Халқ таълим вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова шу масала юзасидан изоҳ берди:

    Савол: Мактабда электрон кундалик: қандай асосларда ота-оналар хусусий компания ҳисоб-рақамига тўлов қилиши керак?

    Жавоб: «Халқ таълими вазирлиги ва «Kundalik» компанияси ўртасида давлат-хусусий шериклиги асосида шартнома имзоланган бўлиб, бунинг натижасида хусусий сармоя жалб этилган ҳолда, давлат бюджет маблағлари тежалади.

    Тежалган давлат маблағлари мактабларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга, яъни компютер ва интернет билан жиҳозлашга йўналтирилади.

    «Kundalik» компаниясига тушган маблағлар — платформанинг техник инфратузилмасини сақлаш, уни ривожлантириш ва кенгайтириш учун сарфланади.

    «Кундалик» лойиҳаси тўлиқ «Kundalik» компанияси томонидан молиялаштирилади. Маблағлар дастурий таъминотни яратиш, ишлатиш ва сақлашга, тизимни бошқа мактабларда татбиқ этишга сарфланади».

    Савол: Ўзбекистонда ҳар ким бепул таълим олиш ҳуқуқига эга. Электрон кундалик учун тўлов боланинг бу ҳуқуқини чекламайдими?

    Жавоб: Йўқ, чекламайди.

    Сабаби кундалик ёки бошқа ўқув анжомлари мактаб томонидан бепул берилмайди; ота-оналар ҳар доим ўз фарзандлари учун зарур бўлган барча нарсаларни ўзлари харид қилиб келишган.

    Электрон кундаликнинг жорий этилиши билан қоғоз кундаликдан воз кечилмоқда. Бунда қоғозли кундаликнинг ўртача баҳоси ҳисоби олиниб, унинг электрон муқобилига йиллик обуна — 9200 сўмга баҳоланмоқда.

    Савол: Электрон кундалик хорижий компанияники бўлса, бу болаларнинг маълумотларини хавфга қўймайдими?

    Жавоб: Электрон кундалик фойдаланувчилари тўғрисидаги барча маълумотлар «Ўзбектелеком» серверларида сақланади.

    Бу эса, ўқув жараёнидаги барча иштирокчиларга оид шахсий маълумотларнинг ишончли ҳимоясини таъминлайди.

    Бундан ташқари Kundalik.com TAS-IX ҳудудида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланилганда интернет-трафик сарфланмайди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates