Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларига хизмат автомашиналари топширилди

    Таълим 20 июн 2025 822

    Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева “Турон“ мактаб театри ва “Иқтидор“ мактаб ансамбли танловларининг ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.

    Шу йилнинг 19 июнь куни Самарқанд шаҳридаги “Боқий шаҳар“ мажмуасида айнан шундай, илҳомбахш кун бўлди — республикамизнинг иқтидорли ёшларига бағишлаган ҳақиқий истеъдод байрами ташкил этилди.

    Мен учун фарзандларимизнинг самимий ва беғубор ҳис-туйғуларини ҳамда чақнаб турган кўзларини кўришдан кўра кучлироқ илҳомлантирувчи нарса йўқ, — дейди Саида Мирзиёева.

    Ҳар бир лаҳза ўзгача маъно-мазмун касб этди. “Турон“ театр кўрик-танлови ғолибларининг тақдирланиши, “Иқтидор“ танлови финалчилари — мактаб ансамблларининг ёрқин чиқишлари юртимизда нақадар ижодий салоҳиятли ва умидли авлод етишиб чиқаётганини кўрсатди.

    Қобилиятини, юқори даражадаги маҳоратини намоён этган барча жамоаларни чин юракдан табриклайман, — деб ёзади Президент ёрдамчиси ўзининг Телеграм каналида.

    Шунингдек, ушбу тадбир олдидан Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларига хизмат автомашиналари топширилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates