Мактабгача таълим тизимида «S-board» таълим платформасини жорий этиш масаласи муҳокама этилди

    Таълим 2 май 2023 1393

    Мактабгача таълим агентлигида Корея-Ўзбекистон Бизнес Ассоциацияси раҳбарияти ва Кореянинг «EdulinkGlobal» компанияси билан учрашув бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари — Мактабгача таълим агентлиги директори А.Шин бугун Корея-Ўзбекистон Бизнес Ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари жаноб Ким Чанг Кеон ва «EdulinkGlobal»нинг Ижрочи директори Чунгрим Хан хоним билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини рақамлаштиришга қаратилган «S-board» таълим платформасини жорий этиш бўйича долзарб масалалар муҳокама этилди. Томонлар, шунингдек, «S-board» платформаси ишлаб чиқувчиларини мамлакатимиз мактабгача таълим тизими педагоглари учун онлайн ўқув семинарларини ўтказишга таклиф этиш масаласини муҳокама қилдилар.

    Жаноб Ким Чанг, ўз навбатида, Корея-Ўзбекистон Бизнес Ассоциацияси Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга кўмаклашишини ва Мактабгача таълим агентлиги билан амалга оширилаётган барча қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишини маълум қилди, деб хабар беради Мактабгача таълим агентлиги матбуот хизмати.

    Учрашув якунида томонлар республика аҳолиси ўртасида «S-board» таълим платформасини оммалаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қарор қилдилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates