Малайзия билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Ҳайдаров бугун Малайзия элчиси Илҳам Туаҳ бин Иллиас билан учрашди.

    ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда Ўзбекистон–Малайзия кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг жорий йил 17-19 май кунлари юртимизга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга оширилиши юзасидан фикр алмашилди.

    Иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.

    Турли даражадаги бўлажак ташрифлар ва қўшма тадбирларнинг ташкилий-мазмуний жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Музокараларда, шунингдек, сайёҳлар алмашинувини, айниқса, зиёрат туризми соҳасида янада кўпайтириш зарурлиги таъкидланиб, тегишли қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама этилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates