баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Мамлакатимизнинг тарихий шаҳарлари марказларида “Duty Free” дўконлари ташкил этилади

    Мамлакатимизда 21 октябр 2021 319

    Қонун билан амалдаги Божхона кодексининг 81 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда, дея хабар берди Олий Мажлис Сенати Матбуот хизмати.

    Мазкур қонун кейинги 2 йил ичида тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган муаммоларнинг ечимига қаратилган. Хўш ҳужжат билан нималар ўзгармоқда?
    Божхона ҳужжатларининг расмийлаштириш муддати 3 кундан бир кунгача қисқармоқда.

    Товар ва транспорт воситаларини божхона режимига жойлаштириш бекор қилиняпти.

    Қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган товарларни божхонадан чиқариш ваколатли шахслар томонидан амалга оширилиши йўлга қўйилади. Аввал божхона ўзи истаган нархни қўйиб, тадбиркорлар манфаати инобатга олинмас эди.

    Божхона тизимига ваколатли иқтисодий оператор институти жорий этилмоқда. Бу божхонадаги ҳисоб-китобларда инсон омилининг аралашувини чеклайди.

    Эндиликда нафақат аэропортлар балки, мамлакатимизнинг тарихий шаҳарлари Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қўқон марказларида божсиз савдо қилувчи “Duty Free” дўконлари ташкил этилади.

    Яна бир янгилик. Божхона тизимига солиқ солишдан озод этиладиган товарлар рўйхати киритилмоқда. Бу тадбиркорлар учун эркин товар айланишини кафолатлайди.

    Шунингдек, тизимда аппеляция кенгаши ташкил этиляпти. У шу кунга қадар тадбиркор билан божхона ўртасидаги мавжуд низоларни судгача ҳал қилади ҳамда ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади. Шу каби 80 га яқин ўзгаришлар ушбу қонунда ўз аксини топган.

    No date selected
    May 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates