Маъмурий ҳужжатлар оғзаки, белгили, имо-ишора шаклида ҳам қабул қилиниши мумкин

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги қонун лойиҳаси мазмуни ва моҳияти бўйича семинар бўлиб ўтди.

    Унда дастлаб Президентимизнинг “2022-2023 йилларга мўлжаланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишининг мазмун ва моҳияти тўғрисида тушунтириш берилди ҳамда белгиланган устувор вазифалар ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Шундан сўнг, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги қонун лойиҳаси, унга киритилган ўзгартиришлар муҳокама қилинди.

    Қонун лойиҳаси жорий йил 24 сентябрь кун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда маъқулланган. Мазкур Қонун давлатимиз ривожида, давлат органларининг фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини билан муносабатга киришишида қонунийликни таъминлашда, ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ва қонуний манфаатларини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Ушбу Қонун маъмурий органлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан маъмурий қарор қабул қилишида қонунийликни таъминлашга хизмат қилади.Зеро, ушбу Қонун маъмурий тартиб-таомилларнинг ягона ҳуқуқий асосларини белгилаб беради, маъмурий-ҳуқуқий соҳасида жисмоний ва юридик шахсларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, маъмурий органларнинг қонуний ишлашашини таъминлайди.

    Қонун лойиҳасига қуйидаги муҳим ўзгартиришлар киритилган:

    маъмурий тартиб-таомилларнинг ягона ҳуқуқий асослари белгиланганлиги, қўлланилиш соҳаси кенгайтирилганлиги;

    “маъмурий ҳужжат” тушунчаси кенгроқ маънога эга бўлган “маъмурий акт”га ўзгартирилганлиги;

    маъмурий ҳужжат нафақат ёзма шаклда, балки оғзаки, белгили, имо-ишора шаклида ҳам қабул қилиниши мумкинлиги;

    Қонун янги принциплар билан тўлдирилганлиги, маъмурий шикоят тушунчасига аниқ таъриф берилганлиги;

    маъмурий кўмаклашиш, умумий вакил, далилларни сўраб олиш институтлари киритилганлиги;

    процессуал ҳужжатни қабул қилиш тартиби ва механизмлари белгиланганаётганлиги;

    маъмурий иш юритиш иштирокчиларидан маъмурий орган чиқарилаётганлиги;

    маъмурий иш юр итишнинг энг кўп муддатлари белгиланмоқда;

    дастлабки маъмурий акт тушунчаси киритилди. Ушбу қарор маъмурий орган томонидан якуний қарор чиқаришга асос бўлиши;

    тингланиш имконияти манфаатдор шахсга маъмурий акт қабул қилинишидан олдин берилиши;

    маъмурий актни бекор қилиш ва ўзгартириш механизмлари тубдан янгиланганлиги ва такомиллаштирилганлиги, маъмурий актлар, ҳужжатлар ҳамда маъмурий ҳаракатлар устидан судгача маъмурий тартибда шикоят бериш механизмлари белгиланаётганлигини маълум қилди.

    Қонун лойиҳаси бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги масъуллари, эксперт ва депутатлар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, унинг Янги Ўзбекистон ривожидаги аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди, деб хабар беради Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates