Мақсад тўғри қўйилса, натижа бўлади!

    Спорт 11 август 2024 929

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев уч йил олдин  Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида кучли 15 таликка киришимизни айтган эди. Ва бу уддаланди!

    11 август куни XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг сўнгги куни. Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича топ-15 таликка кирди. Бу мамлакатимизнинг Олимпия ўйинларидаги тарихий натижасидир.

    Спортчиларимиз тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида тарихий рекордини янгилади. Бу мусобақанинг тарихийлиги шундаки, Мамлакатимиз спортчилари Париж-2024 Олимпиадасида дунё бўйича 13, Осиёда 4, МДҲда 1, Марказий Осиёда 1, Туркий давлатлар орасида 1, мусулмон давлатлари орасида 1-ўринни қўлга киритдик.

    Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 13 август куни Токио шаҳридаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашувда "Парижда бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпиадага 100 дан зиёд лицензияни қўлга киритиш ва медаллар бўйича етакчи 15 та мамлакат қаторидан жой олиш учун ҳамма имкониятларимиз бор", деган эди.

    Қарангки, Ўзбекистон Париж олимпиадасида кучли 15 таликдан жой олди.

    Мақсад тўғри қўйилса, натижа бўлади. Имкониятлардан фойдаланилса кифоя.

    Абу Бакир Ўрозов

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates