Таъкидланишича, айни кунларда Фарғона ва Марғилон шаҳарларида айнан қора рангдаги "Gentra" русумли автомашина ҳайдовчилари томонидан давлат рақам белгисини ечиб олиб, ҳаракатланиш ҳолатлари кўп учрамоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспекторлари томонидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштириляпти.
Ўтказилган профилактик тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов шахсан иштирок этиб, "Gentra" автомашиналари ҳайдовчилари билан суҳбат ўтказди.
Унда юқоридаги каби ҳолатларга йўл қўймаслик, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилиши, автомашина эса, жарима майдонига олиб кирилиши тушунтирилди.