2027 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғловчи янги темир йўл тармоғи ишга туширилади

    Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 2027 йилда янги темир йўлнинг ишга туширилиши икки томонлама юк ташиш ҳажмини ошириш имконини беради.

    «Казинформ» халқаро ахборот агентлиги маълумотларига кўра, янги темир йўл линиясининг қурилиши мавжуд Сариоғаш-Тошкент участкасидан юкларни янги тармоққа йўналтириш, Сариоғаш станциясини енгиллаштириш ва экспорт жўнатмаларини ошириш имконини яратади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Мазкур режани татбиқ қилиш мақсадида «Самрұқ-Қазына» фондининг «Қазақстан темір жолы» (ҚТЖ) портфель компанияси томонидан қиймати 286 миллиард тенге ($1 – 523,95 тенге) бўлган инвестиция лойиҳаси амалга ошириляпти, - деб ёзади Агентлик ҚТЖ матбуот хизмати маълумотига таяниб. - Бугунги кунга қадар 203 километрлик темир йўлнинг 100 километрга яқин қисми йиғилиб, лойиҳани амалга ошириш учун 46 бирлик йўл қурилиш техникаси ва 70 дан ортиқ киши жалб этилган».

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates