Марказдан юзлаб километр олисдаги оғир ҳудудда янги марказ очилди

    Ижтимоий ҳаёт 19 октябр 2023 887

    Ушбу сервис марказининг ўртача қуввати бир кунда 450 дона маиший газ баллонлари сақлаш ва тарқатиш имкониятини яратади.

    “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан туманнинг “Дуоба” маҳалласида “Дуоба”, “Хужойдод”, “Ўрмончи” ва “Дехиболо” маҳалларида яшовчи жами 1218 та хонадонларга суюлтирилган газ етказиб беришда қулайлик яратиш мақсадида “Дуоба” маиший газ баллонларни сақлаш ва тарқатиш сервис маркази қуриб фойдаланишга топширилмоқда.

    Вилоятнинг 14 та шаҳар ва туманлари ичида Бойсун – ўзига хос табиат манзаралари билан шуҳрат қозонган ҳудуд.

    Тумандаги Дуғоба, Деҳбола, Ўрмонча ва Хўжайидод қишлоқлари Термиз шаҳридан 220-230 чақирим узоқда жойлашган. “Boysuntumangaz” газ таъминоти бўлими ходимлари ана шундай мураккаб йўлни босиб, махсус «Камаз» ва «МАН» русумли автотранспорт воситалари билан аҳолига ўз вақтида суюлтирилган маиший газ баллонларини етказиб бериб келишаётган эди.

    Қишининг қаҳратон вақтларида 70-80 сантиметр ерга қор тушганда, қор ва ёмғир аралаш ёғганда тоғ йўллардан юриш анчай қийинчилик туғдирар эди. Энди сервис маркази орқали ишимиз анча енгилашди. Қорми, ёмғирми энди заҳира газ баллонлари шу ҳудуднинг ўзида доимий қиш мавсумида сақланиб турадиган бўлди. Истеъмолчиларнинг ўзлари бўшаган газ баллонларини сервис марказига олиб келишиб тўлдирилган маиший газ баллонларига алмаштириб кетиш имконяти яратилди-дейди “Бойсунтумангаз” газ таъминоти бўлими ходими Зокир Ҳурсандов.

    Аҳолининг яшаш тарзи билан яқиндан танишиш жараёнида қишлоққа яқин жойда қуриб фойдаланишга топширилган “Сервис маркази” уларни узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларга ўз вақтида ечим тоганлигини алоҳида сўзлар беришди.

    Маҳаллага жорий йилнинг январ-сентябрь ойлари давомида 64,92 тонна суюлтирилган газ режаси ажратилган бўлса амалда 62.96 тонна шундан сентябрь ойида 10,64 тоннаси 532 дона газ баллонлари орқали етказиб берилди.

    Шунингдек худудда янгидан ташкил этилган хўжаликларни суюлтирилган газ билан таъминлаш учун жами 15 дона газ баллонлари ажратилиши таъминланди.

    Ушбу сервис марказининг ўртача қуввати бир кунда 450 дона маиший газ баллонлари сақлаш ва тарқатиш имкониятини яратади.

    Сервис марказида “Ёнғин хавфсизлиги” бурчаги ташкил этилган ва 2 тонна сув сақлашга мўлжалланган 1 дона сиғим ўрнатилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates