Марказий банк бир тижорат банкига чекловлар киритди, яна тўрттасини огоҳлантирди

    Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2023 йилнинг ноябрь ойидаги йиғилишларда (7 марта) 26 та масала кўрилиб, уларда тегишли қарорлар қабул қилинди.

    Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 16 та масала кўриб чиқилиб, уларда кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (7 та), аудиторга малака сертификатини бериш (5 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (4 та) каби масалалар ўрин олди.

    Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати бўйича (10 та масала) банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан Марказий банкнинг пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилинди.

    Хусусан, Марказий банк кўрсатмаларига амал қилмагани ва макропруденциал вазифалар ижросини ўз вақтида таъминламагани сабабли 1 та тижорат банкига айрим операцияларни амалга оширишга чекловлар ўрнатилди. Марказий банкка ишончли бўлмаган маълумотлар тақдим қилганлиги ва Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши таъминланмаганлиги учун 4 та банк ва 2 та микромолия ташкилотлари тегишли чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

    Пруденциал нормативларга риоя қилмаганлиги оқибатида 4 та банкка ва аниқланган қоидабузарликлар учун 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима чоралари қўлланилди.

    Бундан ташқари, Қўмита томонидан ўзининг тизим барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принципидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари зиммасига аниқланган камчиликларни тузатиш, эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар яратиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф қилиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates