Марказий банк фуқароларни сохта маълумот тарқатувчи фирибгарлардан огоҳлантирди

    Хавфсизлик 8 май 2025 788

    Фирибгарлар томонидан фуқароларнинг ишончига кириш учун Телеграм мессенжери орқали Марказий банк рамзий белгилари акс эттирилган сохта профиллардан қалбаки гувоҳнома расмлари ҳамда ҳужжатларни юбориш кузатилмоқда.

    Марказий банкнинг хабар беришича, фуқаролар сохта “хавфсизлик хизмати“ ходими сўзларига ишониб, банк иловалари орқали онлайн кредит олишга ариза бериши ҳамда телефон қурилмасига зарарли иловалар ўрнатиши натижасида банк картасида бўлган ва ажратилган кредит маблағларидан айрилиб қолмоқда.

    Марказий банк нотаниш аккаунтлардан “кредитни бекор қилиш2, “хавфсиз ҳисобга пул кўчириш“ мазмунидаги хабарлар келса, мулоқотга киришмасликни, ушбу фойдаланувчини блоклаб қўйиш ҳамда смартфонга зарарли (АПК) иловаларни ўрнатмасликни тавсия қилди.

    Шунингдек банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ҳамда молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини эслатиб ўтди.