Марказий банк ва Москва давлат университетининг Тошкентдаги филиали ўртасида меморандум имзоланди

    Марказий банк раҳбарияти ва М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг (МГУ) Тошкентдаги филиали вакиллари билан учрашув ўтказилди.

    Мулоқот давомида томонлар истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш борасида фикр алмашдилар. Учрашув якунида англашув меморандуми имзоланди.

    Меморандумнинг асосий йўналишлари сифатида IT соҳасида ўзаро ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш, Марказий банк томонидан институт талабалари учун семинар, конференция ва маҳорат дарслари ташкил этиш ҳамда бизнес жараёнларни оптималлаштириш бўйича дастурий ва бошқа инновацион ечимларни ишлаб чиқишда амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган лаборатория ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates