Марказий банкда БМТнинг Тараққиёт дастури вакиллари билан учрашув ўтказилди

    Молия 26 март 2024 791

    Марказий банк раҳбариятининг БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД)нинг Ўзбекистондаги вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Мулоқот давомида ишбилармон доиралар, молия ташкилотлари ва тижорат банклари билан амалга оширилган қўшма лойиҳалар муҳокама этилди.

    БМТ тараққиёт дастури вакиллари Ўзбекистоннинг молия секторида «яшил молиялаштириш» бўйича катта салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан қўшма лойиҳалар йўналишларини кенгайтиришни таклиф этди.

    Шунингдек, учрашувда қурилаётган уй-жойлар учун «яшил кредитлар»га субсидиялар ажратиш тартибини йўлга қўйиш ҳамда қайта тикланадиган энергия манбаларини (қуёш панелларини) кенгайтириш орқали Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ турар-жой биноларини қуришни ривожлантиришга кўмаклашиш лойиҳасини амалга оширишга келишиб олинди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates