Марказий Осиё давлатларида газни чуқур қайта ишлаш ва газкимё соҳасида инновацион ечимларни қўллаш масалалари муҳокама этилди

    Саноат 10 май 2022 1125

    Англиянинг «Globuc» компанияси томонидан «Марказий Осиё давлатларида газни чуқур қайта ишлаш ва газкимё соҳасида инновацион ечим ва технологияларни қўллаш» мавзусида халқаро онлайн анжуман бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари ҳам иштирок этди.

    Анжуманни ўтказишдан мақсад дунё нефть ва газни чуқур қайта ишлаш соҳасидаги ислоҳотлар, янгиликлар ва ечимини кутаётган инновацион масалаларни муҳокама қилишдан иборат.

    Анжуман кун тартибидан дунёдаги геосиёсий вазият ва ноаниқликлар ҳамда унинг Марказий Осиё бозорига таъсири, кам ва ўрта тоннали кимёвий ишлаб чиқариш лойиҳаларнинг истиқболлари, нефть ва бошқа хом ашёларнинг логистикасига оид мавзулар ўрин олди. Шунингдек, Марказий Осиё давлатларида инвестицияларни жалб қилиш ва лойиҳаларни молиялаштириш бўйича юзага келадиган муаммолар, соҳа трансформацияси ва декарбонизацияси ҳамда жараёнларни рақамлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

    «Globuc» компаниясининг «IHS» шўъба корхонаси мутахассиси иштирокчиларга сайёрамизда бугунги кундаги геосиёсий вазият туфайли нефть ва газ саноатида юзага келаётган ноаниқликлар ва унинг минтақада нефть ва газ нархларига кўрсатаётган таъсири бўйича таҳлилий маълумотларни тақдим этди. Бу эса ўз навбатида дунё миқёсида логистика тармоқлари йўналишларини тубдан ўзгартиришга, якунда хом ашё ва маҳсулотлар нархининг ўсишига пропорционал таъсир этаётганлиги таъкидланди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан ишлаб чиқилаётган ўрта ва кам тоннали газкимё инвестиция лойиҳалари Марказий Осиё минтақасида соҳани ривожланишига ва импорт ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматдаги муҳандислик ҳамда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга хизмат қилади. Соҳа мутахассислари томонидан Ўзбекистонда инновацион технологияларни жорий этиш орқали рақамлаштириш, ис газини атмосферага чиқишини камайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖни Марказий Осий минтақасида замонавий технологияларни жалб этиш ҳамда янги қувватларни ишга туширилиши бўйича тажрибаси алоҳида эътироф этилди. Шу боис мутахассислар томонидан 2022 йилда ўтказиладиган «Марказий Осиё нефтгаз кимёси ва нефтни қайта ишлаш 2022» тўққизинчи халқаро конференциясини Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича таклиф берилди.

    Шундай қилиб, жорий йилнинг куз ойларида нефть ва газ соҳаси технологик лицензиарлар, соҳа экспертлари, янги замонавий инновацион ишланмаларни таклиф этувчи компаниялар Ўзбекистонда жамланиши режалаштириляпти. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда соҳага янги лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторларни жалб этиш ва инновацион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича янги имкониятлар эшигини очади, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates