Марказий Осиёда илк бор International Astronautical Congress 2028 Самарқандда бўлиб ўтади

    Сидней шаҳридаги конгрессда International Astronautical Congress 2028 Самарқандда бўлиб ўтиши ҳақида қарор қабул қилинди.

    Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

    «Албатта, Ҳиндистон ва Баҳрайн каби давлатлар билан ушбу танловда рақобат қилиб, ютиш осон бўлмади.
    Олти юз йил аввал Мирзо Улуғбек обсерватория ва мадраса қуриб Самарқандни илм-фан марказига айлантирган бўлса, 2028 йилда космос йўналишидаги дунёнинг энг катта тадбири Самарқандда ўтиши, албатта, учинчи ренессанс асосини бошлаб берган Президентимиз томонларидан олиб борилаётган ишларнинг дунё ҳамжамияти томонидан ўзига хос эътирофидир.
    Ушбу тадбир нафақат 10 мингдан ортиқ меҳмонларни ва халқаро кўргазмани олиб келиб, юртимиз иқтисодиётига фойда беради (Австралия иқтисодига $27 млндан ортиқ ҳисса бўлибди), балки асосийси, юртимиз ёшларини илм-фанга қизиқишларини янада ортишига ёрдам беради.
    Кўз тегмасин, Президентимизнинг таълимга эътиборлари сабабли ҳозирги ёшларимиз орасида илм-фан билан шуғулланишга интилувчилар кундан-кун ортиб бормоқда. Ана шундай ёшларимиздан ҳақиқий Мирзо Улуғбек ворислари етишиб чиқиб, юртимизнинг илм-фан йўналишидаги обрўсини янада оширишда ўз ҳиссаларини қўшадилар деб умид қиламиз", — дейди Шерматов.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates