Марказий Осиёда Превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 14 феврал 2023 1092

    2023 йил 14 февралда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиёда Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Наталя Германни қабул қилди.

    Б.Саидов Н.Германни ваколатини муваффақиятли якунлагани билан табриклаб, унинг раҳбарлигида МОПДММ минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланишга муҳим ҳисса қўшганини таъкидлади.

    Ўзбекистон ТИВ раҳбари Н.Герман БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Терроризмга қарши кураш қўмитаси Ижроия дирекцияси раҳбари сифатидаги янги лавозимида Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этишига умид билдирди.

    Н.Герман ўз фаолияти давомида Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда туб ўзгаришларнинг гувоҳи бўлганини таъкидлаб, унинг касбий фаолиятида ҳар томонлама ёрдам бергани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқ, прагматик ва конструктив ташқи сиёсатига юксак баҳо берилди. Таъкидланганидек, мамлакатимиз ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши минтақа мамлакатлари билан яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини ривожлантириш ҳисобланади.

    МОПДММ раҳбари ўзининг янги лавозимида Ўзбекистон билан яқин ҳамкорликни давом эттиришга, хатар ва таҳдидларга қарши самарали курашишда кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates