Мақола муаллифининг сўзларига кўра, сув Марказий Осиёдаги энг қиммат «товар» бўлиб, иқлим ўзгариши шароитида минтақада барқарорлик учун муҳим аҳамиятга эга. Унинг фикрича, минтақада сув тенглик ва адолатли тарзда тақсимланяпти.
«Федерал ташқи ишлар вазирлиги номидан 2009 йилдан 2020 йилгача GIZ Марказий Осиёда трансчегаравий сувларни бошқариш дастурини амалга оширди, — деб қайд этади муаллиф. — ЕИ Ўзбекистонга 2016 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда молиялаштиришни тақдим этди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга табиий сув ресурсларини бошқаришни яхшироқ мувофиқлаштиришда кўмак кўрсатилди».
Нашрда қайд этилишича, 2020 йилда Федерал ташқи ишлар вазирлиги томонидан Берлинда илгари сурилган «Яшил Марказий Осиё» ташаббуси трансчегаравий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга ёрдам беради. Сув ресурсларини бошқариш асосида иқлим, атроф-муҳит ва хавфсизлик масалалари бўйича дипломатик мулоқот йўлга қўйилди. Бундан кўзланган мақсад — минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ахборот алмашинувини яхшилаш ҳамда иқлим ўзгариши шароитида илм-фан ва фуқаролик жамияти билан алоқаларни йўлга қўйишдан иборат.
«Яшил Марказий Осиё» ташаббуси доирасида Федерал ташқи ишлар вазирлиги 2020 йил бошида Марказий Осиё давлатларини бирлаштирди, - деб ёзади немис эксперти. — Ташаббус Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясига тўла мос келади. Ушбу соҳадаги ҳамкорликка пойдевор ўн йил аввал қўйилган. «Берлин жараёни» - Марказий Осиёнинг сув ташаббуси деб номланган. GIZ турли мамлакатларда дастурнинг асосий қисмларини амалга оширди. Энди у келажак муаммоларини ҳал қилиш учун илмий билимларни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлайди»
Сувни муҳофаза қилиш ва дарёлардан фойдаланиш маъмуриятлари GIZ учун Ўзбекистондаги муҳим ҳамкорлар ҳисобланади. «Биз «Яшил Марказий Осиё» дастури доирасида улар ва бошқа манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича минтақавий режани ишлаб чиқиш ниятидамиз, — дейди GIZнинг Ўзбекистондаги дастури раҳбари Керолайн Милоу. Бу иқлим таҳлиллари ва бошқа экологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли сувдан фойдаланиш стратегиясини ишлаб чиқиш имконини беради», деб хабар беради «Дунё» АА.