Transfermarkt портали Марказий Осиёнинг энг қиммат таркибга эга футбол клублари бешлигига эълон қилди.
Рўйхатнинг бошидан Остонанинг “Астана” клуби жой олган. Клубнинг таркиби қиймати 14,2 миллион евро.
Шунингдек, Чимкентнинг “Ордабаси” клуби таркиби қиймати 11,8 миллион, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби таркиби қиймати 11,1 миллион, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби таркиби қиймати 10,4 миллион ва Ақтўбенинг “Ақтўбе” клуби таркиби қиймати 9,73 миллион еврога тенг деб баҳоланган.