Марсда қанча ахлат йиғилиб қолган?

    Инсоният Қизил сайёрада ҳеч қачон бўлмаган бўлсада, лекин улар аллақачон у ерда ахлат ташлашга муваффақ бўлган.

    Олимларнинг фикрига кўра, ҳозир у эрда 7,119 тонна чиқиндилар тўпланган.

    Марсга қўниб яроқсиз холга келган космик кемалар ва уларнинг қолдиқлари билан сайёра ахлатга тўлиб бормоқда.

    Мисол учун, 1971 йил май ойида фавқулодда қўнишни амалга оширган Совет автоматик сайёралараро Марс-2 станцияси ҳамон Қизил сайёрада жойлашган ва у яроқсиз ҳолатда. Шунингдек, у ерда 2003 йилда муваффақиятли қўнган, аммо алоқага чиқмаган Британиянинг "Beagle 2" космик кемаси дафн этилган. Афсуски, миссияси жорий йилнинг 18 январида якунланган NASA Ingenuity вертолёти ҳам асосий ротор қисми ишдан чиққанлиги сабабли ахлатга айланган.

    Мутахассисларнинг фикрича, кашфиётлар ва миссияларнинг самовий жисмларнинг табиий муҳитига таъсири ўртасида мувозанатни сақлаш керак. Кейинги амалга ошириладиган миссиялар чиқиндиларни йиғиш имкониятига эга бўлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates