Март ойи пенсия тўловлари тўлиқ 100 фоиз молиялаштирилди

    2024 йил март ойи пенсия тўловлари тўлиқ 100 фоиз молиялаштирилди.

    Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, жамғарма томонидан жорий йилнинг март ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4 миллион нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар 5 март кунига қадар тижорат банкларига тўлиқ молиялаштириб берилди.

    Ўз навбатида, пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3,1 миллион нафар (ёки жами олувчиларнинг 77 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланди.

    Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари тасдиқланган графикларга асосан “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан етказиб берилиши маълум қилинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates