Masdar Ўзбекистонда инвестициявий фаолиятини кенгайтиради

    Инвестициялар 4 апрел 2023 1288

    Жорий йил 3 апрелда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Masdar компанияси бош ижрочи директори Муҳаммад ал-Рамаҳи билан учрашув ўтказди.

    Томонлар диққат марказида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларининг муҳокамаси бўлди.

    Хусусан, Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 897 МВт бўлган 3 та фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишнинг бугунги ҳолати муҳокама этилди. Мазкур инвестиция лойиҳалари қурилишини жорий йил апрель ойида бошлаш бўйича келишувга эришилди.

    Янги йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш орқали компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: «Masdar» қайта тикланувчи энергия манбалари ва шаҳарларнинг барқарор ривожланиши йўналишига ихтисослашган компания ҳисобланади. Компания Абу-Даби (БАА) ҳукуматига тегишли бўлган Mubadala global инвестиция компанияси таркибига киради. Компания дунёнинг турли мамлакатларида қайта тикланадиган энергия соҳасида йирик ва стратегик лойиҳаларни амалга оширади. У 2006 йилда Абу-Дабида (БАА) ташкил этилган. Компания 30 та давлатда инвестиция лойиҳаларини амалга оширади, лойиҳаларнинг умумий қиймати 19,9 миллиард доллардан ошади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates