Форумда ахборот технологиялари, кимё саноати, транспорт-логистика, тўқимачилик, автомобилсозлик, нефть-газ саноати, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик каби энг муҳим йўналишлардан 150 дан ортиқ ишбилармонлар қатнашди.
Бу ҳар икки томоннинг ҳамкорликни ривожлантиришга интилаётганидан дарак бериши таъкидланди. Форум Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги иқтисодий шерикликни кенгайтиришга ҳисса қўшишига ишонч билдирилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.