Бу ҳақда шу йилнинг 28 май куни соат 01:19 ларда дўкон иш юритувчиси вилоят ИИБнинг 102 хизматига қўнғироқ қилиб хабар берган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширувлар олиб борилди.
Маълум бўлишича, Зомин тумани, «Нурликент» МФЙда яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро Т. Ш «Камаз» русумли юк автомашинасини маст ҳолда савдо дўкони олдига бошқариб келган.
Дўкон ёнида турган Зарбдор тумани, «Навоий» МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилган Ҳ.Р ва у билан бирга бўлган У.Олар билан ўзаро тортишиб қолади.
Оқибатида Ҳ.Р Т.Ш.нинг юз қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказади.
Шундан сўнг Т.Ш. жаҳл устида ўзи бошқарувидаги юк автомашинасига ўтириб, уни ҳайдаб, шу ерда турган Ҳ.Рга тегишли «Спарк» русумли автомашинанинг орқасидан уриб юбориб, автомашина ва савдо дўконига моддий зарар етказган.
Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув давом этмоқда. Тергов натижаларига кўра ушбу воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.









