Жорий йилнинг 26-27 октябрь кунлари Нукус шаҳрида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги II Халқаро олимпиадаси ўтказди.
Унда 40 дан ортиқ олийгоҳдан 200 дан ортиқ талабалар иштирок этди.
Билим синовининг якунида ғалаба энг кучлиларга насиб қилди. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида II Халқаро олимпиада ғолибларига диплом ва олтин медаллар топширилди.
Натижаларга кўра фан олимпиадасида умум жамоа ҳисобида 1-ўринни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ва Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, 2-ўринни Туркманистон Республикасининг Халқаро гуманитар фанлар ва ривожланиш университети, 3-ўринни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қўлга киритди.