Янги тажриба-экспериментал лабораторияси ишга тушди

    Лабораторияда фармацевтика, ветеринария, паррандачилик ва балиқчилик учун янги хусусиятларга эга микроб препаратлар яратиш, уларни кичик ҳажмда ишлаб чиқариш ва амалиётга тадбиқ этиш ишлари амалга оширилади.

    Лаборатория Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институтида Жаҳон Ислом тараққиёт банки ва Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан илмий-тадқиқот лойиҳаcига ажратилган маблағларни жалб этган ҳолда ташкил этилди.

    Лабораторияда фармацевтика, ветеринария, паррандачилик ва балиқчилик учун янги хусусиятларга эга микроб препаратлар яратиш, уларни кичик ҳажмда ишлаб чиқариш ва амалиётга тадбиқ этиш ишлари амалга оширилади.

    Ишлаб чиқариш учун тайёр бўлган биопрепаратлардан бири ошқозон ва ичак яллиғланишининг олдини олувчи ва даволовчи “Лактопрополис” дори воситаси. Дунёда препаратнинг аналоги йўқ бўлиб, илмий лойиҳалар доирасида ўтказилган клиник олди синовлари унинг юқори самарадорлигини кўрсатган. Ушбу препаратни май ойида ишлаб чиқариш ва тижоратлаштиришни йўлга қўйиш мўлжалланган.

    Шунингдек, ушбу лабораторияда анъанавий лаcтобаcтерин, бифидумбаcтерин препаратлари билан бир қаторда янги қондаги шакар миқдорини пасайтирувчи, витамин ҳосил қилувчи пробиотик препаратлар, сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ишлатилишга мўлжалланган бир марта қўшиладиган ачитқилар, ветеринария, паррандачилик, балиқчиликда ишлатиладиган озуқага пробиотик қўшимчалар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

    Лаборатория янги авлод биопрепаратлар ишлаб чиқиш, юқори малакали илмий ва ишлаб чиқариш учун кадрлар тайёрлаш ҳамда фармацевтика ва биология йўналишида таълим олаётган бакалавр ва магистрлар учун амалиёт ўтиш учун хизмат қилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates