МДҲ давлатларининг қай бирида нон арзон?

    Биласизми? 24 феврал 2024 1009

    2023 йилда Қозоғистонда 506,6 минг тонна нон ишлаб чиқарилган. Бу ундан аввалги йилга нисбатан 2,3 фоизга кам.

    Жумладан, буғдой нони ишлаб чиқариш 3,3 фоизга камайиб, 378,7 минг тоннани ташкил этган.

    Бунда 32,7 минг тонна бўлка нон, 21,6 минг тонна жавдар нон, 13,3 минг тонна жавдар-буғдой унларидан таркиб топган нон ишлаб чиқарилган бўлиб, улардан 586 тоннаси парҳезга мўлжалланган, ҳамда 59,8 минг тонна бошқа хиллардаги нон тортиқ этилган.

    Жорий йил январь ойи якунига кўра мамлакатда нон нархининг 5,6 фоизга ўсиши кузатилган. Жумладан олий навдаги буғдой унидан тайёрланган нон 9,2 фоизга, биринчи навдаги нон 4 фоизга, жавдар-буғдой нони эса 6,9 фоизга қимматлашган.

    Олий навли буғдой нони мамлакат бозорлари ва дўконларида 371 тенге/килограмм, биринчи навли нон 202 тенге/килограмм, жавдар-буғдой нони эса 475 тенге/килограмм нархларида савдога қўйилган.

    Numbeo таҳлилчиларининг маълумотига кўра, 2024 йил 20 февраль ҳолатига 500 грамм вазндаги буханка Қозоғистонда 0,5 доллар турган. Бу кўрсаткич Озарбайжонда 0,42 долларни, Ўзбекистонда, 0,47 долларни, Россияда 0,51 долларни, Украинада 0,64 долларни, Арманистонда 0,69 долларни ташкил этган.

    Дунё мамлакатлари орасида эса ноннинг арзон нархи Тунис ва Жазоирда (0,16 доллар), энг қиммат нархи Америка Қўшма штатларида (3,56 доллар) кузатилган. Гамилтон ва Бермуд оролларида нон нархи ҳатто 8,26 долларгача кўтарилган.

    МДҲ давлатлари пойтахтларида эса нон нархи бўйича қуйидаги кўрсаткич кузатилган: Астанада 0,51 доллар, Олма-Отада 0,6 доллар, Бишкекда, 0,45 доллар, Бокуда 0,46 доллар, Кишинёвда 0,52 доллар, Тошкентда эса 0,54 доллар, Минскда 0,56, Москвада эса 0,6 долларни ташкил этган, деб хабар беради EnergyProm.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates