Меҳмет Боздағ: «Мендирман Жалолиддин» сериали сабаб Самарқанд, Бухоро ва Хивага саёҳат қилдим»

    Маданият 3 феврал 2023 2818

    Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан турк киноижодкорлари ҳамкорлигида ишланган «Мендирман Жалолиддин» сериали продюсери Меҳмет Боздағ сериал ва Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

    «Тарихий сериал суратга олиш таклифи тушганида жуда ҳаяжонландим. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков билан учрашувдан сўнг Жалолиддин Мангуберди ҳақида сериал олишни бошладик. Суратга олиш жараёнида жуда кўп инсонлар меҳнат қилди, бош ташаббускор албатта, Озодбек Назарбеков бўлди, — деди Боздағ. — «Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалини суратга олиш жараёнида ўзбек ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашдик. Таъкидлаш жоизки, тарихий сериални суратга олиш жуда масъулиятли ва машаққатли жараён. Актёрлар 50–55 даража иссиқда ҳам оғир зирҳли кийимлар билан ҳаракат қилди. Отлар қатнашган саҳналар ҳам ўзига яраша қийинчиликлар билан кечди. Шундай бўлсада, ўзбек ва турк актёрлари ўз вазифаларини завқ ва масъулият билан бажарди.

    Ушбу лойиҳа сабаб, болаликдан орзу қилиб юрганим: Самарқанд, Бухоро ва Хивага саёҳат қилдим. Тарихий кино олиш борасида ўзимизни яна бир бор синаб кўриш имкониятини берган ўзбек биродарларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

    Келгусида насиб этса, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Абдуллатиф, Али Қушчи, Фотиҳ Султон каби улуғ тарихий шахслар ҳаётига оид сериални суратга олиш ниятидамиз. Агар бу лойиҳамиз амалга ошса, яна бир бор тарихни жонлантириш имкониятига эришган бўламиз».

    Маълумот учун, 14 январь куни Маданият ва туризм вазирлиги билан ҳамкорликда сериалнинг 2-мавсуми премьераси бўлиб ўтди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates