Меҳмонлар билан учрашганда...

    Мамлакатимизда инсонпарварлик тамойили асосида олиб борилаётган халқчил сиёсат самарасида она-она қарамоғидан маҳрум, етим ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар, хусусан, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳаётида ҳам туб ўзгаришлар рўй бермоқда.

    Яқин йилларгача Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 18 ёшдан кейинги ҳаёти мавҳум бўлиб қолар, уларнинг тақдири билан жиддий қизиқилмасди. Шу боис, Меҳрибонлик уйидан учирма бўлган ёшларни ҳали олдинда кўп муаммолар, катта қийинчиликлар кутиб оларди.

    Бугун бундай эмас. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бевосита давлат ҳимоясида. Улар уй-жой билан таъминланмоқда, билим олиб, касб эгаллаб, жамиятнинг фаол аъзосига айланиши учун барча ҳуқуқий асослар, шароит ва имкониятлар яратилган. Шунингдек, Меҳрибонлик уйидаги шароитлар ҳам яхшиланган. Буни биргина, пойтахтимиздаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи мисолида кўриш мумкин.

    Мазкур муассасада ёш йигит-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ишлари ҳам самарали йўлга қўйилган. Хусусан, бу ерда ёшларни реал ҳаётга мослаштириш мақсадида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.

    Бугун ана шу — "Мустақил оилавий ҳаётга тайёргарлик" тўгарагининг илк машғулотлари бошланиб, унга 30 нафар тарбияланувчи жалб этилди.

    "Биз меҳмонлар билан учрашамиз", мавзусида бошланган машғулот асносида ёшларга турмушнинг одоб-ахлоқ қоидалари, миллий урф-одатларимиз, меҳмонларни кутиб олиш маданияти ҳақида сўзлаб берилиб, таомномалар муҳокама қилинди. Мураббийларнинг ҳаётий маслаҳатлари эса тарбияланувчилар дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

    Шу маънода, илк машғулотлар барчага манзур бўлди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates