Мамлакатимизда Меҳрибонлик уйларида тарбияланган ва мустақил ҳаётга қадам қўйган чин етимлар ҳам давлат томонидан уй-жой билан таъминланиб, жамиятда ўз ўрнини топиши учун шароит яратилмоқда. Шаҳарда ўрганишлар давомида 33 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг уй-жойга муҳтожлиги аниқланган эди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2022 йилнинг ноябр ойида 18 нафари уйли бўлган бўлса, куни кеча яна “Янгибоғ” маҳалласи ҳудудида қурилган янги кўп қаватли уйларнинг 8 та хонадони Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига барча қулайликларга эга, жиҳозланган ҳолда тантанали топширилди. Қолган 7 нафари ҳам ўтган йилларда турар-жойлар билан таъминланганди.