Тошкентдаги 21-сонли Меҳрибонлик уйи фаолиятини тўхтатди

    Маълум қилинишича, мазкур Меҳрибонлик уйида 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган 122 ўғил-қиз тарбияланаётган бўлган.

    Бу ҳақда “Mehribonlik.uz” хабарига кўра, бугунги кунда 67 тарбияланувчи оилавий шароитда вояга етаётган бўлса, уларнинг 12 нафари пойтахтдаги оилавий болалар уйида улғаймоқда, 6 бола ота-онаси ёки яқин қариндошларига қайтарилган.

    “Бу болажонлар ота-онасидан бирини йўқотган ёки улардан бутунлай айрилган болалардир, Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликларнинг саъй-ҳаракатлари билан уларнинг қариндошлари топилиб, оиласи бағрига қайтарилди”, дейилади хабарда.

    Шунингдек, 50 дан ортиқ ўғил-қиз васийликка олинган. Болалар 18 ёшга тўлиб, вояга етгач муассасани тарк этган. Натижада 21-сонли Меҳрибонлик уйида атиги 27 тарбияланувчи қолган. Шу боис, барча болажонлар Тошкетда жойлашган 22-сонли Меҳрибонлик уйига ўтказилган ва 21-сонли Меҳрибонлик уйи ўз фаолиятини якунлаган.

    Маълумот учун: жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича олинган маълумотга кўра, Меҳрибонлик уйларидаги 1,5 мингга яқин ўғил-қиз оилаларга олинган, 116 та оилавий уй ташкил қилиниб, 700 га яқин бола ота-она бағрида вояга етиши учун шароит яратилган. Пировардида, 10 та Меҳрибонлик уйи, 4 та Болалар шаҳарчаси ва 2 та Болалар уйи ёпилган. Ўтган йили 757 бола уй-жой билан таъминланган бўлса, 2022 йил якунига қадар яна 350 нафарига шундай шароит яратиб берилиши мақсад қилинган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates