«Уй бердик, кетдик» эмас, нима еяпсан қандай яшаяпсан, кимлар билан турибсан? — деб хабар олиш бизни оталик бурчимиз. Давлатимиз раҳбарининг бу борадаги тегишли қарорида буларни 25 ёшгача, узоғи билан 30 ёшгача мониторинг қилишимиз айтилган. Шу сабаб бугун ўзим бошчилигимда жойларда Меҳрибонлик уйини тамомлаб кетганлар ҳолидан Миллий гвардия ходимлари хабар оляпти», - дейди Шавкат Aкбаров.
Полковникнинг бугунги шахсий ёндашуви Меҳрибонлик уйининг собиқ битирувчиси Тарас Ермаковга қаратилди. Уни уйига бошқарма бошлиғи шахсан ўзи ташриф буюрди. Болага 12 турдаги озиқ овқат, кийим-кечаклар бериш билан бирга моддий кўмак кўрсатилди.
— Ўнг қўлим ёшлигимда цинган деб билардим, — дейди Тарас. — Докторларга кўрсатсам, қотиб қолгани сабаб синдириб, такроран даволаймиз, бу эса 13 миллион сўм атрофида бўлади деганди. Лекин Президентимиз Шавкат Мирзиёев қарори сабаб бизга берилган имтиёздан фойдаландим. Ордер асосида Тошкент Травматология касалхонасида мураккаб операциям муваффақиятли ўтди. «Сен ёлғиз эмассан» фонди ва бошқа ҳомийлар дори-дармонимга ёрдам берди. Ҳаммаси учун саховатпеша инсонларга ва давлатимизга раҳмат. Бугун мана соғломман».
Тарас бугун Тошкент Тиббиёт институтининг Фарғона филиалида 1-курсда давлат гранти асосида таҳсил оляпти. Келажакда яхши шифокор бўлиб, болаларни даволашни мақсад қилган.
Эслатиш жоизки, Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси назорати остида 2021 йил якунига қадар 30 та етим болага барча шароитларга эга 1 хоналик уйларни калити топширилган эди. Айни дамда Фарғонада 16 та оилавий болалар уйи ҳам фаолият олиб боряпти.
Шермуҳаммад Деҳқонов,
ҳуқуқшунос блогер.