Меҳнат муносабатлари ва касаба уюшмалари йўналишида халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

    Халқаро ҳамкорлик 21 сентябр 2022 1961

    Жорий йил 21 сентябрда Олий Мажлис Сенати Раиси – Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева юртимизга Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун ташриф буюрган Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясининг вакиллари, Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон касаба уюшмалари раҳбарлари билан учрашди.

    Учрашувда Т.Нарбаева мамлакатимизда сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббускорлиги натижасида меҳнат муносабатлари тизимида сезиларли ўзгаришлар бўлгани, соҳада ташкилий-ҳуқуқий, қонунчилик ҳамда халқаро стандартларни жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

    Мулоқот давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, муносиб меҳнат тамойилларини амалиётга татбиқ этилишида халқаро майдонда тан олинган Ўзбекистон тажрибаси алоҳида қайд этилди.

    Шунингдек, болалар меҳнатини ва мажбурий меҳнатни олдини олиш борасида фуқаролик жамияти институтлари, касаба уюшмалари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан самарали ҳамкорлик олиб борилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

    Бу борада Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик алоҳида ўрин тутиши, сўнгги йилларда болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, муносиб меҳнат шароитларини такомиллаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

    Шунингдек, томонлар меҳнат муносабатларини такомиллаштиришда минтақавий ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ушбу жараёнларда касаба уюшмалари фаолиятини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

    Хусусан, 2021 йилда Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилган Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Кенгашининг фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

    Таъкидланганидек, Кенгашнинг ўтган даврдаги фаолияти давомида қатор тадбирларни амалга ошириб, меҳнат муносабатларини такомиллаштиришда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшди.

    Учрашув якунида меҳнат муносабатлари йўналишида ҳамкорликдаги лойиҳаларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates