баннер
1 апр 2025
22:29

    Меҳнат ва курашда тобланган ҳаёт манзаралари

    Тарих фанлари доктори, профессор Аҳмадали Асқаровнинг янги хотира китоби нашрдан чиқди.

    «Меҳнат ва курашда тобланган ҳаёт онларим» номли хотиралар китобида машҳур археолог академикнинг машаққатли ва сермазмун ҳаёт йўли тасвирланган.

    Муаллиф узоқ йиллик умри давомида бошидан кечирган саргузаштлари баён этилган.

    Унда ҳаётда тўғрисўз бўлиб яшашнинг нақадар қийинлиги, улуғ устозларнинг меҳрибончиликлари, илмнинг заҳматлари ва унинг йўлида учраган тўсиқлар, яхши инсонлар кўмаги ҳаётий мисоллар асосида қаламга олинган.

    Китобда заҳматкаш, тиниб-тинчимас олимнинг самарали меҳнат фаолияти ўз аксини топган.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech