Меҳр ва бахт қўрғонига дарз кетмасин

    Ҳаёт, умр... Ҳар иккиси ҳам пурмаъно сўз, бебаҳо, беназир, асл неъматдир. Лекин ҳаётнинг ҳам, умрнинг ҳам ўзига хос ва мос залвори бор. Бу юкни оила деб аталмиш мустаҳкам қўрғон кўтаради.

    Умр эса бировда енгил, бировда оғир кечади. Ҳаёт ҳам гоҳида завқли, гоҳида қайғули, гоҳида жўшқин, гоҳида сокин бўлади. Унинг завқ-шавқи, шарафдорлиги ва бахт ифори оилада теранлашади, ойдинлашади.

    Таниқли журналист Муқаддас Абдусаматованинг “Оила – муқаддас” номли китобидан ўрин олган мақолаларда ҳам Оила деб аталмиш қўрғон бунёд этилишида муҳим ўрин тутадиган инсоний фазилатлар ҳақида сўз юритилади. Оналик бахти, фарзандларни камол топтириш даврини ўзига хос бадиийлик билан ифодалаб, ўқувчини оилани севишга, қадрлашга ундайди.

    “Тасаввур қилинг, уйингизга кутилмаган меҳмон келди, дейди муаллиф. – Бир зумда саросимага тушиб, чеҳрангиз тунд бўлди. Бор нарсангизни столга қўйиб, дастурхон тузадингиз. Овқатга ҳам уннаб кетдингиз. Уни бошлаб келган эрингиз ҳам, меҳмон ҳам сизнинг ҳолатингиздан хижолатда.

    Ва ниҳоят меҳмон хайрлашиб чиқиб кетди. “Ёмон кутмадик шекилли. Дастурхон тузадим, овқат қилдим”, дейсиз жилмайишга уриниб. “Тўғри, ҳамма нарса бор эди. Фақат бир нарса, меҳр, одамохунлик етишмади”, дейди турмуш ўртоғингиз.”

    Муқаддас Абдусаматованинг мазкур китобида акс этган турмуш лавҳалари беихтиёр сизни мулоҳаза юритишга, миллий қадрият ва анъаналаримизга эътиборли бўлишга чорласа, ажаб эмас.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates