«Meinhardt Group» компанияси «Янги Тошкент» лойиҳасида иштирок этади

    Урбанизация 11 март 2023 1727

    Тошкент шаҳар ҳокими в.б Бахтиёр Раҳмонов Сингапурнинг «Meinhardt Group» бош директори Омар Шаҳзад бошчилигидаги компания мутасаддилари билан учрашди.

    Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шароф Раҳманов ва бошқа масъуллар иштирок этди.

    Ўзаро мулоқот давомида «Янги Тошкент» лойиҳасининг концепциясини ва бош режасини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама этилди. Хусусан, лойиҳа кўлами, уни амалга ошириш босқичлари борасида фикр алмашилди.

    Омар Шаҳзад «Янги Тошкент» концепцияси ва бош режасини ишлаб чиқиш ва уни Тошкентнинг мавжуд лойиҳаси билан интеграция қилиш 4 босқичда амалга оширилишини, дастлабки икки босқичга ўртача 9 ой талаб этилишини билдирди. Сўнг лойиҳа инвесторларга тақдим этилиши ва уларнинг талаб ҳамда таклифларидан келиб чиқиб, ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

    Томонлар лойиҳа юзасидан атрофлича фикр алмашиб, унинг доирасидаги учрашув ва амалий мулоқотлар давом этишини билдирди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates