Венесуэла вице-президенти дарахтнинг ағанаб тушиши оқибатида жароҳат олди

    Венесуэла ижрочи вице-президенти Делси Родригес “Берил” тўфонидан жабр кўрган аҳолига ёрдам бераётиб, Сукре штатида дарахтнинг ағанаб тушиши туфайли жиддий жароҳат олди.

    Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуро Venezolana de Televisión телеканалининг жонли эфирида маълум қилди.

    Мадуронинг айтишича, кучли шамол туфайли бир неча дарахтлар ағанаб тушаётган пайтда у дарахт тагида тургани учун оғир жароҳат олди. Унинг маълум қилиши, Родригес ҳушини йўқотмаган ва тез орада тузалиб кетади.

    Куманакоадаги “Берил” тўфони сабаб бўлган сув тошқини туфайли икки киши ҳаётдан кўз юмди ва беш киши бедарак йўқолди, деди Venezolana de Televisiónга ички ишлар вазири Ремихио Себальос.

    АҚШ Миллий тўфонлар маркази аввалроқ Атлантика океанида шаклланган “Берил” тўфони кучайиб, максимал беш тоифага етганини хабар қилган эди. Унга кўра, шамолнинг максимал тезлиги сониясига 71 метрга етди, бу максимал кучга эга тўфонларни тавсифловчи Саффир-Симпсон шкаласи бўйича бешинчи тоифага тўғри келади, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates