Математика бўйича терма жамоамиз аъзоларининг барчаси медалларни қўлга киритди!

    Хитойда халқаро йиғинда иштирок этаётган Математика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси интеллектуал оромгоҳ қатнашчилари ўртасида ўтказилган халқаро олимпиадада 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритди.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 июнь – 3 июль кунлари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида дунёнинг 31 мамлакатидан 340га яқин терма жамоа аъзолари ва тренерлари «Иккинчи Халқаро математика ёзги оромгоҳи-2024»да иштирок этмоқда.

    Мазкур халқаро тайёргарилк 2 марта Хитой Халқ Республикаси томонидан ташкил қилинган бўлиб, жорий йил 11-22 июль кунлари Англиянинг Бат шаҳрида ўтказиладиган 65-Халқаро математика олимпиадаси олдидан ўзига хос синов вазифасини бажармоқда. Нуфузли халқаро математика олимпиадаси(ИМО) олдидан иштирокчи мамлакат вакилларига жуда самарали ва фойдали тадбир.

    Натижалар билан танишинг:

    Ахтамов Озодбек Тўлқинович – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси - Кумуш медаль

    Бобоқулов Асадбек Сайфиддин ўғли – Тошкент шаҳридаги С.Ҳ.Сирожиддинов академик лицейи 1-босқич ўқувчиси - Бронза медаль

    Ғаффаров Расулбек Ҳамза ўғли – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси - Бронза медаль

    Суюнова Мадина Муҳиддин қизи – Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 96-мактабнинг 11-синф ўқувчиси - Бронза медаль

    Зоҳиджонов Элбек Элмурод ўғли – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси - Бронза медаль

    Жайловов Тўлқин Турдимуродович – Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 9-синф ўқувчиси - Бронза медаль

    Терма жамоамиз барча аъзоларининг медалларни қўлга киритаётгани яхши анъанага айланмоқда, яқиндагина Анталяда ўтказилган Ўсмирлар ўртасида Балкан математика олимпиадасида ҳам 6 иштирокчининг барчаси медалларни (3 та кумуш, 3 та бронза) қўлга киритган эди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates