Меморандум томонларга юкланган вазифаларни сифатли ва маҳоратли бажарилишини таъминлайди

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

    Меморандумдан кўзланган мақсад томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик муносабатларини, томонларга юкланган вазифаларни сифатли ва маҳоратли бажарилишини таъминлаш учун зарур ҳуқуқий асосларни яратишдан иборат.

    Ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларига асосланган ҳолда амалга оширилади.

    Меморандумга кўра, томонлар ҳамкорликда йўл ҳаракати иштирокчилари бўлган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жамоатчилик назоратига оид турли тадбирларини ўтказиш режаларини ишлаб чиқади ва бажаради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates